Бенамозни намозга киргизиш
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 24 да, намозни энди бошладим. Мен бир бенамозни намозга ўргатсам ва бундан савоб умид қилсам бўладими ва бунинг савоби қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْبَدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتَحْمِلُهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَدْ أُبْدِعَ بِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اِئْتِ فُلَانًا. فَأَتَاهُ فَحَمَلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончининг олдига бор», дедилар.
Бас, унинг олдига борди ва у улов берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят ривоят қилганлар.
Шарҳ: Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу ҳадисни илмни етказиш вожиблиги ва унинг фазли ҳақидаги бобда келтиришлари кишиларга илмни етказиш яхшиликка далолат эканлигидандир. Яъни, бир одам бошқаларга илм ўргатса, яхшиликка далолат қилган бўлади. Ундан илм ўрганган одамлар қандай амал қилиб, савоб олсалар, ўргатган устоз ҳам улар олган савоб миқдорида савоб олади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларида унга берадиган уловлари йўқ экан, фалончининг олдига боргин, сенга улов берса, ажаб эмас, деган маънода гап айтдилар. Ҳалиги улов сўраган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилган одамга борган эди, у улов берди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади», дедилар.
Бу ерда яхшиликка далолат қилувчи – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, яхшиликни қилувчи – улов берган одам. Улов берган одам қанчалик ажрга эга бўлса, уни ушбу яхшиликка далолат қилган зот – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам шунча ажр берилади.
Эҳтимол, бизда яхшиликка далолат қилиш яхши иш, деган тушунча бордир. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинган руҳ йўқ. Агар бу ҳадисдаги руҳдан бир оз бўлганида эди, ичимизда яхшиликка далолат қилмайдиган одам қолмас эди.
Исломнинг яхшилик тарафдори эканлигини қаранг. Ният бобида яхшиликни ният қилган одамга уни қилмасидан олдин савоб ёзилиши айтилган эди. Бу ерда яхшиликни ният қилмаса ҳам, бошқа кишини яхшиликка далолат қилганлиги учун худди ўша яхшиликни қилувчи каби савоб олиши айтилмоқда.
Бу эса сиз билан бизнинг доимо яхшиликка даъват қилувчилардан бўлишимизни тақозо қилади. Қаранг, динсиз, диёнатсиз, иймонсиз одамга калимаи шаҳодатни ўргатиб, уни иймонга далолат қилган одам қанчалар савобга эга бўлади?! Бир одам мўмин-мусулмон бўлиб, қанча савоб топса, у ҳам ўшанча савобга эга бўлади! Бетавфиқ бўлиб, намоз ўқимай юрган одамни намозга далолат қилган одам ўша намозга кирган одам умр бўйи намоз ўқиб, қанча савоб олса, шунча савобга эга бўлар экан. Бошқа ибодат ва яхшилик ишларга далолат қилишни ҳам шунга қиёс қилавериш мумкин.
Шунинг учун илм ўрганиш, ўзидаги илмни бошқаларга ўргатиш ўта савобли иш ҳисобланади. Бу хайрли иш орқали ҳеч ким эриша олмайдиган улкан савобларга эришиш мумкин.
Имом Байҳақий ва Абу Яълолар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга сахийлар сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан кейин сиздан энг сахийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади. Ва жонини Аллоҳнинг йўлида сахийлик билан тутган кишидир», деганлар.
Бу ҳадисда уламолар сахийликда Аллоҳнинг йўлида жонини ҳам қизғанмаган шаҳидлардан кўра сахийроқ қилиб васф этилмоқдалар.
Имом Ибн Можа Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Зарр! Эрталаб туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганмоғинг сен учун юз ракат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир. Эрталаб туриб, амал қилингану қилинмаган илмдан бир боб ўқимоғинг сен учун минг ракат (нафл) намоз ўқиганингдан яхшироқдир», деганлар.
Шунчалик тарғиботдан кейин ҳам илмга қизиқмайдиган одам қолиши мумкинми?! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:50 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз