Ғийбатни тўхтатгани учун савоб
Ассалому алайкум! Интернетда бир ҳадис ўқиб қолдим: "Агар ғийбат қилаётган кишини тўхтатиб қолсангиз, Аллоҳ таоло сизга юз шаҳид савобини берур". Бу ҳадис мавжудми? Агар бўлса, илтимос тўлиқ матнини ва шарҳини келтирсангизлар. 2. Бир шаҳиднинг савоби қанча ўзи? 3. Ғийбат қилаётган кишининг гапини буриб юбориш, уни чалғитиш ҳам ғийбатчини тўхтатиш ва савоб олишга кирадими ёки унга унинг иши ғийбат, катта гуноҳ эканлигини айтиб тушунтириш шартми? Чунки инсонлар кўпинча насииҳатни тўғри тушунмайдилар. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ушбу саволни телеграмдаги каналингизга жойлаштиришингизни илтимос қилардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз айтган ҳадисни билмадик, лекин ғийбат қилувчини қайтарган кишига бир неча савоблар бўлишини ҳадисларда келган. Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бирордарини гўштини химоя қилса(ғойибдалигида уни ғийбат қилаётганни қайтарса) уни дўзахнинг ўтидан озод қилиш Аллоҳнинг зиммасига ҳақ бўлади” деганлар. Байҳақий ривояти.
2). Аллоҳ билади.
3). У ҳам тўхтатишга киради. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар