Мендан қарздор киши

Ассалому алайкум! Мен сизга юборилган саволлар орасидан агар қарз берган одам қарзидан кечса кейин қайта сўрашга ҳаққи йўқ деб жавоб берилган экан. Мени саволим, мендан бир киши қарздор бўлиб қолди анча вақт орқасидан юрдим охири чарчаганимдан кейин охиратда бўйнига қолмасин ва гунохларим камайсин деган мақсадда қарздан кечдим. Агар у бирор кун қарзини олиб келса мен қандай йўл тутуй, агар умуман бермаса мен кечганим учун унинг бўйнидан соқит бўладими ва у гуноҳкор бўлмаган холатда менга ажр борми? Жавобингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Кечдим деган бўлсангиз қарз деб қайтариб келса олишингиз жоиз эмас. Шунинг учун сиз кечганлигингизни унга изҳор қилинг. Мабодо олишга мажбур қилса ҳадя деб берсангиз олишим мумкин деб айтинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:54 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar