Ғийбат каффорати

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсон умрининг аввалида бировларни ғийбат қилган бўлса, шу қилиб ўтган гуноҳларини каффорати учун хозирги кунда Қуръон ўқиётгани учун олинадиган савобини ғийбат қилинган кимсаларга бағишласа, ғийбат қилгани учун гунохи каффорат бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ўзларини рози қиласиз ва истиғфор айтасиз. “Ғийбат ўзи нима” деган китобни олиб ўқинг батафсил маълумот оласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:54 | Савол-жавоблар | 147 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar