Гўштни олишда иккиланяпмиз

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Мен Жанубий Корея Республикасида таълим оламан. Баъзи бир вақтлар ўртада ихтилоф бўлиб қоляпти. Баъзи бир инсонлар чўчқа гўштини емасдан “товуқ, мол ва қўй гўштини мусофирдамиз еса бўлади” дейди. Баъзи бир инсонлар Бисмиллаҳни айтиб сўйилмаган бўлса ҳаром, ейиш мумкинмас” дейди. Шу масалада жавобингизни кутиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! “Бисмиллаҳни айтиб сўйилмаган бўлса ҳаром ейиш мумкинмасга фатво берилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:56 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar