Нафақани қийсам
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен уй жойим бўлмай туриб уйландим, уйланганимга 6 йил ўтди орада Аллоҳ 2 фарзанд берди шукур, ман эса юртма юрт юрибман ишлаб хозирча натижасиз, лекин мени кўнглим тушгани йўқ Аллоҳдан яхши гумонда юрибман. Шу вақтгача аёлимга ишлашга изн бермаганман аёлим боларим қайнонамникида яшайди, нафақасидан қийинчилиги йўқ. Яқинда хотиним аёлларга тибий ёрдам кўрсатиб ишлаб турсам майлими деб рухсат сўради, намозларни қазо қилмасангиз, номахрамлар билан ишламасангиз рухсат, пулиз ўзизга нафақани жўнатиб тураман дедим. Хотиним 2 кун ишлаганидан кейин ман смс жўнатдим қачонки ишдан айриласиз деганимда айриласиз деб. Жавобига қайнонам сан қизимга хўжайин эмас, ман хўжаин у ишлайди деди. Ўртада жанжалашдик хотиним онасини тарафига ўтди ва мени номусимга тегадиган гаплар билан сўкди эр бўлиб уй билан таъмин қилолмайсан деди. Аёлимга бу исёнига нафақа жўнатмасам бўладими? Бир билишсин қадрни.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Бу оилани бузилишига олиб бормаса бўлди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:57 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Бу оилани бузилишига олиб бормаса бўлди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 03:57 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш