Саждаи саҳвдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Устозлар, интернетда саждаи саҳвда намознинг бирор вожиб амали адашиб тарк этилганида қилинадиган икки саждадир. Саждаи саҳв қилиш учун охирги қаъдада ташаҳҳуддан сўнг (жамоат намозида) ўнг тарафга (ёлғиз ўқувчи икки тарафига) салом берилади ва икки сажда қилинади. Сўнг яна ташаҳҳуд, салавот ва дуолар ўқилиб салом берилади. Мени қизиқтирган савол ёлғиз ўқиган инсон 2 томонга салом бериш керакми биз хар доим 1 томонга бериб давом эттирган эдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Икки томонга салом берса ҳам бир томонга салом берса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/384

26 Май 2022, 05:14 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar