Мусофир юртда закот бериш ҳукми

Ассалому алайкум! “Зикр аҳлидан сўранг” ходимлари. Аллоҳ барча қилаётган меҳнатингизни ажру савобини мўл қилиб берсин. Саволим шундан иборатки биз ҳозирда Японияда яшаяпмиз ва бу ерда камида 4 йилдан ортиқ яшасак керак Инша Аллоҳ. Бу ердаги мусулмонларни деярлик танимаймиз ҳам. Биз закот беришимиз керакми? 2. Ғайри дин 1 фарзанди бор ёлғиз онага закот берсак бўладими? Агар мумкин бўлса у аёлга ёрдам пули деб айтсак бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Нисобга етган молингиз бўлса закот беришингиз фарз.
2). Ғайридинга бериш билан адо бўлмайди. Ўз юртингизга жўнатишингиз мумкин. У аёлга бошқа пулдан садақа-эҳсон қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:57 | Савол-жавоблар | 158 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar