Дуо умидида

Ҳазрат. Мана яна ўша урганиб қолганим сайтнинг савол жавобларини ўқиб ўтириб, сизнинг дуога қўл очганизни эсладим. Ҳазрат, бир неча ой олдин ўзингизни гувоҳлигизда уйланганман. Ўшанда дуо қилган эдингиз ҳозиргидай эсимда. Ҳазрат яна Бисмиллаҳ деб дуо қилиб қўйинг. Солиҳ солиҳа фарзандлик бўлишлик бахтига Аллоҳ таоло бизларни ҳам етказсин, Муҳаммаднинг уммати кўпайсин, мумин муминалар, муслим муслималар кўпайсин. Ҳазрат Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари чексиз. Қай бирини санай оламиз? Қай бирини шукрини адо эта оламиз? Нолимаймиз Алҳамдулиллаҳ деймиз. Лекин яна битта буюк неъматига етказсин. Дуо қилинг Ҳазрат, дуо қилинг. Зеро, сизнинг дуоингиз бизникидан аълороқдир. Сизга беадад ташаккурдамиз, Сизни оилам билан ҳурмат қиламиз ва ҳар бир жавобизга иншааллоҳ амалдамиз...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло солиҳ фарзандларни ато қилсин!

4 Май 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 147 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar