Қачон нисобга етганини билмайман
Ассалому алайкум! Узтозлар, агар ишлаб топган пулим қайси ойда нисобга етганини ва бир йилда пулимнинг аниқ ададини билмасам. Кўпроғини қасд қилиб закот чиқарсам бўладими? Мисол учун 10000$ни, балким 9,5минг$ ишлагандурман. 2). Укам 5та қора мол олиб уйда боқиб 28 милнга сотди. 8милн фойда қилди. Ўрнига яна 5та кичикроқ 14 милнга олди. Савол укам 28 милндан закот чиқарадими? Яна бир имом домла, уйда ем сотиб олиб боқилган молдан закот берилмайди дебди, шу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). Сотиш мақсадида олган молларининг ҳозирги кундаги бозор қиймати неча пул бўлса, ўшандан закот чиқаради. Домла бўрдоқига боқиб тижорат қилиш билан сигир боқиб сутидан фойдаланиш масаласини чалкаштириб қўйибди. Сутидан фойдаланиш учун боқилган сигир ва унинг боласидан уйда боқилгани учун закот берилмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:10 | Савол-жавоблар | 169 | Закот