Йўл харакати қоидаларига риоя

Ассалому алайкум устозлар! Хозирги кунда шахримизда автомобиллар тобора кўпайиб бормоқда ва ана шу автоуловлар хайдовчилари орасида қоидаларга риоя этадигани хам бор, риоя этмайдиганлари хам бор. Авваллари автомобиль, светофор, чорраха кабилар бўлмаганлигини хисобга олган холда; Саволим шундан иборатки, айнан қоидага риоя этмайдиган хайдовчиларга нисбатан қандай хукм бор? Масалан қизил чироққа тўхтамасдан ўтиб кетишлик кимнидир ҳаққини еган хисобланадими? Сабаби, агар ана шу қоидабузар хайдовчи қизил чироққа тўхтаса ва яшил чироқ ёнсада, чоррахани ундан олдин кесиб ўтадиганлар бор, тўғрими? Лекин у қоидани бузган холда хаммадан олдин, хаттоки пиёдани ўтказиши керак бўлган жойда хам ўтказмай, улгурганича ўтиб қолишни истайди ва ўтиб кетади. Бу қоидабузарликлар аксарият ёшларимиз томонидан амалга оширилиб келмоқда деса хам бўлади. 2). Агарда бу каби қоидабузарлик ДАН ходими томонидан рўйхатга олиниб, кейин жарима солинса, бу қилмиш хайдовчидан соқит бўладими ёки охират кунигача хайдовчининг бўйнида қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Амал қилиш вожиб. 2). Охиратга ҳам қолади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:10 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar