Нисобга етмаган холатдаги закот

Ассалому алайкум! Мен хозирда 23 ёшдаман, ота-онам билан яшайман. Оила қурмаганман. Ишлаб топган пулимни фақат ўзимни эхтиёжларим учун ишлатаман. Пулим нисобга етмайди, шунда хам бу йил белгиланган закот миқдорича (400000) закот берсам бўладими? Закот хисобида ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Нисоб эгаси бўлсангиз зиммангизга закот фарз бўлади. Нисоб эгаси бўлмасангиз фарз даражада бўлмасада албатта савоб оласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:11 | Савол-жавоблар | 151 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar