Исроф хақида

Ассалому алайкум! Бир қўшним бор, доим исроф ҳақида гапиради. Аммо ўзининг уйига чиқсангиз ошхонасидаги бузилган кранидан қишин-ёзин сув оқади. Бундан ташқари,ошхонасидаги газ плитаси керак бўлмаган пайтда ҳам ёниб туради. Унга бу борасида "Ахир бу исрофгарчиликка киради-ку!" десам, "пулини тўлаб қўйганман, бу исрофгарчиликка кирмайди" - дейди. Бу масала бўйича қўшним ҳақми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ. Чунки мол дунё Аллоҳни бандасига берган омонати ҳисобланади. Пулини тўлаган бўлса ҳам ўзи ишлаб топган бўлса ҳам жойига ишлатмаслик исроф бўлади. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو: رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ بِسَعْدٍ وَهُوَ يَتَوَضَّأُ فَقَالَ: «مَا هَذَا السَّرَفُ؟» قَالَ: أَفِي الْوُضُوءِ إِسْرَافٌ؟ قَالَ: «نَعَمْ، وَإِنْ كُنْتَ عَلَى نَهْرٍ جَارٍ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ  Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг олдидан ўтдилар. У таҳорат қилаётган эди. Бас, у зот:
«Бу қандай исроф?!» дедилар.
«Таҳоратда ҳам исроф бўладими?» деди.
«Ҳа! Агар оқиб турган дарё устида бўлсанг ҳам!» дедилар».
Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 15:47 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar