Халол пул топиш

Ассалому алайкум! Устозлар, дадам сигарет савдоси билан пул топадилар, сигарет сотиб пул топиш харомлиги тўғрисида аввалги саволимга берган жавобинглар орқали билиб олганман! Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман ва қолган фарз вожиб бўлган Аллоҳ буюрган амалларни хам иложи борича бажариб келмоқдаман, лекин менда ибодатларим қабул бўлиши борасида қалбимда нотинчлик ва шубха бор. Бунинг сабаби юқорида айтганимдек бизнинг оилани тирикчилиги ўша сигарет сотиш орқали топилган пуллардан эканлиги. Энди мен халол пул топиш учун изланмоқдаман, савдо сотиққа қизиқишим ва уқувим ҳам бор, тажрибам хам кам эмас. Шу сабабли кийим кечак ва поябзал сотиш учун дўкон очмоқчи бўлиб турибман, аммо хали ёш бўлганим сабабли менда дўкон очиш учун етарли маблағим йўқ. Шу ишимни бошлаш учун дадамдан пул олиб бошласам бўладими ёки мен сотмоқчи бўлган нарсалар халол бўлишига ва ўзим халол ишлашга уринишимга ва ниятим холис ва халол пул топиш бўлишига қарамасдан мен топган пуллар хам сигарет сотиб топилган пуллар билан бошлаганим учун харомга айланадими? Агар шудай бўлса дадамдан узиб-узиб тўлаш мақсадида қарз олсам-чи? Халол пул топиб қалб ва ибодатларимда халоват топиш ва албатта энг асосийси дунё охиратда саодат топиш. Шу мақсадим йўлида саволимга жавоб бериб ёрдам қилишларнгизни қаттиқ илтимос қилиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! “Фиқҳул буюъ” китобида “Бировдан тортиб олинган мол шунингдек унинг ҳукмида бўлган порага олинган, ўғирлаб олинган, шаръан савдоси ботил бўлган садво орқали топилган пуллар ва нарсалардан фойдаланиш, уни сотиш, ҳадя қилиб бериш ҳалол бўлмайди. Молни шу йўл билан топилганини билган кишига мол қўлида турган одамдан уни сотиб олиш, ҳадяга олиш, мерос қилиб олиш жоиз бўлмайди. Уни ўз эгасига қайтариб бериш вожиб бўлади. Агар қайтариб бериш узрли бўлса уни фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади” дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:14 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar