Рўза ва намоз ҳақида
Ассалому алайкум Кўплаб саволлар пайдо бўлади шунда шу сайтга кириб излаш хизматидан фойдаланиб ана шу саволларимга жавоблар оламан. Бунинг учун аввало устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Аллоҳ уларни ўз раҳматига олган бўлсин) ва албатта сизларга ташаккурлар айтаман! 1. Агарда таҳорат олган бўлсаю лекин яна кўнглида худди таҳорат бузилгандай бўлиб қайта таҳорат олса ва шу ҳолат 2, 3 марта баъзан кўп марта такрорланса буни ҳукми қандай? Бу ҳолатда мени шайтон васваса қилаётган намозимни кечиктиришга уринаётган бўладими? 2. Ҳалол ва ҳаром ҳақида. Ҳозирда устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратимиз (Аллоҳ уларни ўз раҳматига олсин) нинг "Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир" деб номланган китобларини мутолаа қиляпман. Шу китобда қуйидаги жумлани ўқидим: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида "Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар" ояти тиловат қилинди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос туриб: Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин" деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир банда ҳаром луқмани қорнига ташласа, Унинг амали қирқ кунгача қабул қилинмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир", дедилар". Сўнгра эса қуйидаги ривоятда келадиган дуони қилдилар. Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Қачон Саъд сенга дуо қилса, қабул айлагин!" дедилар". Термизий ривояти. Бу саҳиҳ ҳадисда келган жумлани тўлақонли тушундим. Саволим эса қуйидагича: мен талабаман, курсдошларим билан бирга яшайман. Биз бир-биримизми нарсамизни, олиб келган озиқ-овқатларизими сеники-меники қилмасдан еяверамиз. Мен кеча ифторлик қилдим. Бир дўстим кечроқ уйга келди ва ейишга ул-бул нарсалар олиб келган экан. Мени ҳам чақирди кел овқатланамиз деб. Мен оғзимни очиб ифторлик қилиб бўлганлигим учун қорним тўқ эди. Бемалол овқатланилар дедим. Улар овқатланишди. Сўнгра мен саҳарликка турганимда у олиб келган нарсалардан ҳам, ўзим сотиб олган егуликлардан ҳам тановвул қилдим. Лекин дўстим ухлаб қолганди. Ундан сўрамасдан оз бўлсада едим. Эрталаб уйғонганимзда эса унга айттим агар бир ҳаром луқма еса 40 кунгача амали қабул бўлмас экан деб мен сиз олиб келган нарсалардан едим менда ҳам шундай бўлиб қолмадимикан деб сўрадим у биз бир жойда яшаймиз ҳаром луқма емадингку, ўғирлик қилмадингку деди. Устозлар, мен саҳарликка еган егулигим эгасига айтилмаганлиги учун ҳаром бўлиб қолмадими? 3. Баъзан мен жамоат намозига кеч келадиган бўлсам фарзни ўқиб бўлгач агар суннат намозлари ҳам бўлса суннатни ўқиётганимда имом тасбеҳни ҳам, Оятал курсийни ҳам, бирор сура тиловатини ҳам ўқиб бўлиб дуо қилиб турган бўлади (чунки мен келгунимга қадар улар суннатни ўқиб бўлишган бўлишади) мен эса намозимда давом этавераман. Намозимни бузмайман. Шу ишим жоиз деб ўйлайман. Шу тўғрими, устозлар? 4. Агарда кундузи билан ўқиш ва ишлар билан чарчаб, эртаси кунига Рўза тутишни ният қилиб ифторлик қилсаю оғиз ёпгунча бўлмасдам ухлаб қолса. Жуда ҳам чарчаганидан ухлаб қолиб соат 9:00 дан ошиб кетганда уйғонса. Уйгонганида эса ҳеч нарса емасдан ниятини янгилаб олса ҳам Рўзаси дуруст бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Васвасага эътибор берманг.
2). Ҳаром бўлмайди.
3). Ҳа.
4). Дуруст бўлади. Шундай қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:14 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Васвасага эътибор берманг.
2). Ҳаром бўлмайди.
3). Ҳа.
4). Дуруст бўлади. Шундай қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:14 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар