Вафот қилган бувимнинг кийимлари

Ассалому алайкум! Сени яқинда бувим оламдан ўтдилар, бувимни кийиб юрган кийимлари, рўмоли ва жойнамозларини олдим. Кийимларини кийиб жойнамозларида намоз ўқисам савоблари бувим учун хам борадими? Ўлган кишини қизлари ота-оналарини ҳаққига дуо қилса 1% бораркан ўғли ота-онасини дуо қилса 10% бораркан шу тўғрми? Ота-онаси ўлса оқ рўмол ўрашади шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Вафот топган инсоннинг кийимлари қолдирган меъроси ҳисобланади. Унда ҳамма меросхўрларнинг ҳаққлари бор. Шунинг учун сиз индамасдан олиб кетишингиз ва ундан фойдаланишингиз бировнинг яъни бошқа меросхўрларнинг мулкидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу эса ҳалол эмас. Агар вафот топганнинг балоғатга етмаган ўз пуштидан бўлган болалари бўлса азоби янада қаттиқроқ бўлади. Чунки уларни берган розилиги ҳам ўтмайди. 10 фоиз 100 фоиз, оқ рўмол, кўк рўмол деган гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:29 | Савол-жавоблар | 159 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar