Янги туғилганларга бериладиган нафақа

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бизда ёш чақалоқдан бошлаб давлат томондан оилавий шароитдан келиб чиққан холда бола нафақаси ажратилади. Шу нафақани ҳужжатини қилиб тайёрлаб бераркан, шу ишлари учун 100 $ олишаркан. Ушбу берилган пора учун кейин биз оладиган нафақа болам учун бутунлай ҳаром бўлиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Агар давлат томонидан белгиланган шартларга тушсангиз олишингиз ҳалол. Тушмасдан пора йўли билан тўғриласангиз нафақаси ҳаром бўлади. Чунки у муҳтож бўлганнинг ҳаққи ҳисобланади. Ўзи лойиқ бўлатуриб, шартларига тушиб туриб олишингиз керак эди. Ҳужжат тўғриловчи ҳаромхўрлик қилиб 100$сиз тўғрилаб бермайман деса берганингиз унга ҳаром, оладиган нафақангиз сизга ҳалол. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:29 | Савол-жавоблар | 129 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar