Асраб олинган фарзанд

Ассалому алайкум! Ота онам 5 йил фарзанд кўрмагани сабаб 1981 йил қиз фарзанд асраб олишган сўнг 2 опам ва мен дунёга келганмиз. Катта опам турмушга чиқандан сўнг қаердандир куёв томон асраб олинганлигини опамга айтди, унгачан опам, опаларим мен бу ҳақида билмаганмиз. Шу гап опамни оилавий ҳаётида салбий томонга ўзгарди, аслида эшитишимча асраб олинган фарзандга вояга етгандан сўнг асраб олинганлигини айтиш керак экан. Мана йилар ўтиб яна шу мавзу опамни асраб олишда ёрдам берган қариндошимиз опамни хақиқий ота онаси кимлигини топганини таъкидлади. У аёл туққандан сўнг фарзандимни бир кўрай деганда унга ногирон фарзанд кўрсатишган экан. Қариндошимни айтишича у аёл эри қамоқда бўлганда, бегонадан ҳомиладор бўлиб қолган экан. Сўнг яна фарзанди бўлган экан айтишларича қўли эгримиш, мен бу гапларга унчалик ишонмадим нима қилишган бўлса ҳам ўзлари жавоб беришади. Муҳими опамга айтиш керакми ёки йўқ? Отам оламдан ўтганлар Онам боламни қалби вайрон бўлмасин дивотила онасиям яхши аёл эмасакан айтолмайман дивотилар опамни ўйлаб яхши аёл бўлганда айтсам бўларди дидила ман этишиз керак қанақа бўмасин ҳақиқий онасини кўришга билишга ҳаққи бор менимча. Катта опам қариндошимизга ҳақиқий онамни кўзига қараган бўлардим деб айткан эканлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Айтиб қўйганинглар ва ўзининг ота-онасини кўргани яхши. Чунки она ҳар қандай ҳолатда ҳам оналик мақомидан тушиб қолмайди. Аслини олиб қаралганда айтишингз бўйича у онани сизни онангизга бериб юбориши у учун яхши бўлган экан. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:30 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar