Умматни бошқаларга ўзини ўхшатиши

Ассалому алайкум! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уммат кофирларга қадамба қадам тақлид қилишлиги, ҳатто улар оналарига яқинлик қилсалар умматнинг ичидан ҳам шундай ифлосликни қилувчилар чиқишлиги тўғрисида ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Шу маънода саҳиҳ ҳадислар бор. عن عبد الله بن عمرو قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم ليأتين على أمتي ما أتى على بني إسرائيل حذو النعل بالنعل حتى إن كان منهم من أتى أمه علانية لكان في أمتي من يصنع ذلك  Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг умматим бошига Бану исроил бошига келган ишлар келади. Худди шиппакнинг бири бошқа пойига мос келгандек. Ҳатто улардан очиқ-ойдин онасига яқинлик қилганлардан бўлса, умматимдан ҳам бу ишни қиладиганлар бўлади” дедилар. Термизий ривояти. 
Шунинг учун бошқа дин вакилларига тақлид қилишдан тўхташ керак. Акс ҳолда тақлид қилиш мусулмонни ўз онасига яқинлик қилишгача олиб бориб қўяди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:32 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar