Ота учун намоз

Ассалому алайкум! Ота ёки она ҳаётлигида улар учун чин дилдан 5 вақт намоз ўқиса ёки вафотларидан кейин ўқишда давом этса (улар учун) савоби уларга ёзиладими? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ота-она учун намоз ўқилмайди. Ҳар бир киши зиммасига фарз бўлган намозларни ўзи ўқиши керак. Ота-она вафотларидан кейин фарзандларнинг вазифаси уларни қолдирган намоз ва рўзаларини фидясини бериш. Нафл намозни Аллоҳ учун ўқиб, савобини бағишласа бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:34 | Савол-жавоблар | 147 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar