Онамнинг қазо намозлари
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, онамни 30 йилдан ошиқроқ муддат ўқилмаган намозлари бор. Жуда кўп ўйлаб сиқиладилар, имкон бўлса ўқишга ҳаракат қиладилар иншаа Аллоҳ! Яқинда марузаларда эшитдим дедилар 1 кечалик намоз 80.000 йил ўқиганга тенг бўладиган маҳсус кечаларда ўқисам Аллоҳ хоҳласа қазоларимдан қутиларман деб хурсанд бўлиб сўрадилар. Мен улар нафл ибодат, қазони ўрнини тўлдиролмайди деб юбордим. Улар маъюс тортиб қолдилар. Айтингчи мен хато айтганманми? Яна бир жиҳатдан Аллоҳ хоҳласа ўз хаққидан кечиши ҳам мумкинку деб ўйлаб қолдим. 2). Онамнинг ака-опалари 60дан ўтиб вафот этишган, шунга ҳадеб умрим етмайди деб, нимагадир ўзлариниям шу ёшлар чамаси ўлишлари мумкин деб ўйлайдилар. Аслида Аллоҳга аён ўш ёшгачаям етмайдиганлар ёки 100дан ошиб яшайдиганлар борлигини ўзлари ҳам тан оладилар ва биладилар. Сизлардан сўрамоқчилигим ростдан ҳам қайси ёшда ўлишни тақдирдан бошқа наслга ҳам боғлиқлик жойи бўлиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Сиз тўғри айтгансиз. 2). Боғлиқли жойи йўқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:34 | Савол-жавоблар | 135 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Сиз тўғри айтгансиз. 2). Боғлиқли жойи йўқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:34 | Савол-жавоблар | 135 | Ақийда