Камситиш

Ассалому алайкум! Эрим у бу ким хақида гап кетганида гап орасида ўша одамни камситиб (хошим, зоти паст, бир тийинга қиммат, 108) деб гапирадилар. Бу хол жуда кўп бўлади ва мен доим унақа деманг, яхши эмас гунох деявераман. Улар эса жавобан оғзимни ёпма, жим, санга нима дейдилар. Шунда мен барибир шу хол такрорланаверганида автоматик тарзда ундай деманг деявераман, чунки бунақа нарсага жим тура олмайман (албатта чиройли сўзлар билан). Шу холатим эримга итоатсизликми? Бу одатларини йўқотиш учун нима десам(далилларда) тезрок таъсир қилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сиз имконингиз етганича ислоҳ қилаверинг. Аллоҳ таоло “Ҳумаза” сурасида марҳамат қилади: وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝ 1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.
Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.
Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar