Исломда турмуш

Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир масалани яна кўтармоқчиман, бу гапларим узунлиги учун узур сўрайман. Бу сайтда берилган кўп саволларни ўқидим, ундеги баъзи саволлар бир масала яъни иккинчи хотин ва унинг қоидалари тўғрисида экан. Масалан бир одам саволини тўлиқ ўқиб бераман “мени қалбимга Аллоҳ иймон солгандан кейин пайғамбаримизни сунатларига амал қилишга ҳаракат қилдим. Яъни яна бир хотин олдим” ва ҳоказо шунга ўхшаш гаплар. Ахир пайғамбаримиз фақтгина уйланмаганларку, улар жуда мукаммал инсон бўлганларку, ота онаси йўқ болаларни асраб олганлар, боқувчиси йўқ қарияларга ота оналаридек муомила қилганлар ва бутун умматларига исломни гўзаллигини амалда ҳам кўрсатган каби бошқа амаллари ҳам бўлганку. Савол бераётканлар эса ўз нафсларини пайғамбаримизни суннатлари деб ўзларини ва ўзгаларни алдашмаяптими?! Бу саволлари орқали кўп хотин қизларга исломни ёмон кўрсатиб қўйишмаяптими?! Асли ислом гўзал ҳеч қандай камчиликсиз эканини тушунтириш ўрнига нафсга қаралган саволларини беришмоқдаку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уларни гапида ҳам сизнинг гапингизда ҳам жон бор. Улар ҳам сиз ҳам бир нуқтага қараб келсангизлар натижа тўғри бўлади. Бир томонни оқлаб иккинчи томонни қоралаш тўғри эмас. Икки томонни ҳам ижобийсини олиб, салбийсини муолажа қилиш керак. Бизнинг диёрдаги эркаклар битта аёлга кифояланмаслигига ҳар куни гувоҳи бўлиб турилган зинолар далил. Ўша зинога қўл ураётган аёлларни никоҳга олинганида зинонинг касофатидан ва баъзи касалликлардан ҳам қутилган бўлар эдик. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 151 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar