Яна масжид қилиб очса бўладими?
Ассалому алайкум! Бизнинг махаллада 5-6йил олдин масжид қурилган эди уни ишга туширишга рухсат бўлмади. Шунда бўш турмаслиги учун уни оталар чой хонаси қилишди. Кейин ўрта ёшлик кишилар у ерда гап ўпйнаб майишат қилишди яъни ароқ ичишди ва карта ўйнашди. Энди масжидга рухсат берилибди масжид қилишмоқчи. У жойни энди масжид қилса бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Албатта бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эканликларида бир аъробий келиб бавл қилишни бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилиб олгунича қўйиб беришга буюрдилар сўнг сийдигининг устига сув қуйиб тозалашни буюрдилар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:38 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар