Тирноқдаги бўёқ хақида

Ассалому алайкум! Бир танишимга тирноқдаги бўёк билан таҳорат олиш мумкун эмас десам Ислом дини 6-асрда пайдо бўлган. У пайта тирноқ лаклари бўламаган, бу нарса хақида Қуръонда хам хеч нарса дейилмаган деб ўз фикрида туриб олди. Унга нима дейиш мумкин? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръон ва ҳадисда ҳар бир нарсани аслини баён қилиб қўйилган. Кейинги пайдо бўладиган масалаларни ўша аслларга қиёс қилиниб ҳукми олинади. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳозирги каби алламбало номли маст қилувчи ичимлик ва бошқа нарсалар бўлмаган. Саноқли маст қилувчи нарсалар бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг асосини билдириб “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир” деганлар. Қиёматгача қанақа янги ичимлик пайдо бўлиб унда ҳам маст қилиш хусусияти бўлса ўша аслга биноан ҳаром ҳисобланади. Худди шунингдек таҳорат бобида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳар бир тукнинг остида жанобат” бор деганлар. Яъни бирор тук миқдорича ҳам жойга сув тегмай қолган бўлмаслиги керак. Қиёматгача қайси нарса баданга сув етишини ман қиладиган бўлса у нарсалар покланишга тўсиқ бўлади. Лак бўлмаганлигини баҳона қилиш ҳозирги кундаги янги номлардаги маст қилувчи ичимликлар ҳалол деганга ўхшаб қолади. Ақлли инсон бу гапни айтмайди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 22:44 | Савол-жавоблар | 151 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar