Манбаси аниқ ва ўзи тўлиқ бўлмаган ривоят
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим манбаси аниқ ва тўлиқ бўлмаган бир ривоят ҳақида. Бир танишим билан суҳбатлашиб ўтирганимизда бир ривоят айтиб берди. Мен айтиб берган нарсаси учун ҳеч нарса дея олмадим ва устозлардан сўраб билиб бераман дедим. Ривоят шуки: бир инсон Маккага ҳаж сафарига йўл олади ва йўлда ухлаб қолади. Уйғонса атрофда ҳеч зот йўқ фақат қумликлар, осмон, қуёш. Шу пайти олдида бир чиройли қиз пайдо бўлибди. Қиз тила тилагингни дея сўраганида бояги инсон мен ҳеч нарса керак эмас деб йўлида давом этибди. Орадан йиллар ўтиб инсонни умр соати тугаб вафот этибди. Савол жавобга борганида амалларига қарамасдан ўша қизга йўқ деганлиги учун дўзахга кирибди. Мана шу ривоят ишончлими ёки илмсизликдан ўйлаб топилган оддий уйдурмами? Устозлар саволим ноўриндир лекин Аллоҳ сизлардан рози бўлсин танишимга билиб бераман деб айтиб қўйдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Буни тўқималиги юзга-юз аниқ. Шу ўринда муҳим бир эътиқодий масалага эътибор беришимиз керак. Қодири мутлоқ яккаю ягона Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бу борада Аллоҳнинг энг муқарраб фариштаси бўлган Жаброил алайҳиссалом ҳам пайғамбарларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Аллоҳ таолога шерик бўлолмайди. Фақатгина Аллоҳ бера оладиган нарсани Аллоҳдан ўзгадан сўраш ширк ҳисобланади. Бунга халқ тилидаги “тилла балиқ”лар ҳам кириб кетади. Халқ билмасдан ўша нарсаларни Аллоҳга тенглаштириб қўйган бўлади. Тилакни бажариш ёлғиз Аллоҳ таолонинг қўлидадир, ўзгалар дуо қилишлари мумкин. Халқ ичида “Ҳизрга йўлиқсам фалон сўрардим, бир кишига йўлиққанида тила тилагингни деганида тилаганларини берган экан” деган гаплар юради. Тилакни бажо келтириш Ҳизр алайҳиссаломнинг қўлларида ҳам эмас. У зот дуо қилсалар ижобат бўлиши мумкин деган эътиқодда бўлиш керак. “Тилло балиқни тутиб олсам фалон нарсани тилар эдим” деб айтиш ҳазиллашиб Аллоҳга ширк келтириш бўлади. Бундан сақланишимиз керак. Мусулмон киши ҳазиллашиб гапирса ҳам эътиқодга зид бўлган нарсани гапирмаслик керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:45 | Савол-жавоблар | 132 | Турли саволлар