Сафарда тилло узук мумкинми?

Ассалому алайкум! Эркак киши сафарга чиққанда тилло узук ва салла тақиши мумкин эмиш. Агар у мусофирчиликда вафот этса, салладан кафан ўрнида фойдаланиши хамда тилла узукни сотиб пулига дафн харажатлари учун фойдаланиши мумкин эмиш. Шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ёлғон. Аллоҳ таоло эркак кишига тилло тақинчоқларни ҳаром қилган. Шу ўринда ёш келин-куёвлар тақаётган узуклари тиллодан бўлса, келинга жоиз куёвга ҳалол эмас. Ишни гуноҳдан бошламасинлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:47 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar