Ота онага хаж учун закот бериш

Ассалому алайкум! Ота-онам хажга бориш учун навбатга ёздириб келишди. Ман закот беришга қодир инсонман Алҳамдулиллаҳ. Онам шу закотингни бизга бериб юрсанг, биз шу йиғилган пулларга вақти келиб хаж учун тўлов қилишда фойдалансак дейишвотти. Билишимча фарзанд ота-онаси, буви-буваси ва фарзанд, набираларига закот бериб бўлмайди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Олдиндан раҳмат! Аллоҳ килаётган ишларингизга куч қувват берсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бериб бўлмайди. Ота-онангиздек зотларни Ҳаждек шарафли амаллари учун закотдан ташқари молингиздан беринг.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:47 | Савол-жавоблар | 166 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar