Жойнамоздаги нақшлар ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳозирда совға сифатида ҳар ҳил вишифкали ва нақшли жойнамозлар тикиляпти. Уларни орасида Аллоҳ ёзувлигисиям бор. Шу жойнамозларни олиш, совға қилиш мумкунми? Аллоҳ ёзуви ерда туриши мумкунмаслигини биламиз. Аммо у совға сифатида эсталика берилса унда намоз ўқилмаса мумкунми? Мен õзим ҳам шундай жойнамозларга заказ олиб тиктириб бераман. Энди қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ўша ёзувни тикмаслик керак. Жойнамоз имкон қадар нақшсиз бўлиши талаб қилинади. НАҚШЛИ КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИСА
ВА УНИНГ НАҚШИГА НАЗАР СОЛСА... عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى فِي خَمِيصَةٍ لَهَا أَعْلَامٌ، فَنَظَرَ إِلَى أَعْلَامِهَا نَظْرَةً، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: اذْهَبُوا بِخَمِيصَتِي هَذِهِ إِلَى أَبِي جَهْمٍ، وَائْتُونِي بِأَنْبِجَانِيَّةِ أَبِي جَهْمٍ، فَإِنَّهَا أَلْهَتْنِي آنِفًا عَنْ صَلَاتِي. وَقَالَ هِشَامُ بْنُ عُرْوَةَ: عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كُنْتُ أَنْظُرُ إِلَى عَلَمِهَا وَأَنَا فِي الصَّلَاةِ فَأَخَافُ أَنْ تَفْتِنَنِي Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нақшли хамийсада* намоз ўқидилар ва унинг нақшларига бир назар солдилар. Тамомлагач: «Бу кўйлагимни Абу Жаҳмга элтиб беринглар ва менга Абу Жаҳмнинг анбижониясини* олиб келинглар. Чунки у ҳозир мени намозимдан чалғитди», дедилар».
Ҳишом ибн Урва отасидан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда турганимда унинг нақшларига кўзим тушиб, мени фитнага солиб қўйишидан хавфсирадим», деганлар».
* Анбижония – Анбижон деган жойдан келтириладиган нақшсиз қалин эн кийим. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар