Жамоат намозида бузилиш

Ассалому алайкум! Бу ходиса копчиликда бўлса керак. Жамоат билан масжидда жума намозида кўпчилик овоз чиқариб ўқийди ёки имомга иқтидо қилмай ўзи овоз чиқариб ўқийди, ёнидаги одамни адаштиради. Мен ҳам кўп адашиб кетаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳар бир одам ёлғиз намоз ўқиётганида ўзи эшитадиган даражада овоз билан ўқиши фарз. Бизнинг мазҳабда иқтидо қилувчи қироат қилмайди. Аммо қироат қилса ҳам намози бузилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 162 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar