Кўп уйқу

Ассалому алайкум! Аллоҳ савобли ишларингизни ажрини кўпайтириб берсин. Саволим қуйидагича: инсон кўп ухлаганлиги учун гуноҳга қолиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сулаймон алайҳиссаломнинг оналари ўғилларига “Камроқ ухлагин, чунки дунёда кўп ухлаганлар охиратда энг фақирлардан бўлишади” деганлар. Инсон бу дунёга ухлаш, еб-ичиш ва ўйин кулгу учунгина келган эмас. Охиратга зоди-роҳила тайёрлаш учун келган. Қолгани ўша ишга кўмак бериш учун жорий қилинган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 162 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar