Ўқитувчини қийнаган саволлар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Сизларга мени яқин 2 йилдан бери қийнаб келаётган масалада мурожат қилмоқчиман. Коллежда 9 йилдан буён ўқитувчи бўлиб ишлайман. Иш бошлаган вақтимдаги ўқувчилар билан ҳозиргиларининг орасида анчагина фарқ бор. Илм олиш истаги борасида, тарбияда. Бунга сабаб мактабда етарли билим олмаганлиги ва ота-оналарнинг ўз фарзандларининг келажагига ўта бефарқ қараб касб танлашда йўл бошчилик қилмаганлари деб биламан. Шу туфайли ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давомади жуда паст даражада. Дарсга келган ўқувчиларнинг эса касбий кўникмаларни эгаллаши учун зарур бўлган билимлари етарли эмас. Юқоридаги масала юзасидан саволларимизга қуйидагича: 1). Гуруҳларда ўртача 30 ўқувчидан 10-15 нафари дарсларда иштирок этса иш ҳаққини тўлалигича олишимиз жоизми? (Ўқувчи сонидан қатъий назар дарсга тайёргарлигимиз 2 соатга мўлжалланган). 2). Юқоридаги сабабларга кўра ўқувчиларга билим беришимиз натижаси қийматсиз бўлса, яни касбга оид хеч нарса ўзлаштиролмасалар бу иш орқали топган пуллармиз ҳалолми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур билдираман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1-2). Жоиз. Сиз ўқувчилар сонига қараб эмас, ажратган вақтингиз ва тақдим қилган илмингиз учун оласиз. Иккисидан бирида камчиликка йўл қўйсангиз олганингиз шубҳали бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:51 | Савол-жавоблар | 165 | Таълим ва мутаъаллим