Шу ишим дурустми ёки штраф тўлаганимми?

Ассалому алайкум! Ман Москвада битта компанияда газел минаман ҳам грузчикман у компания бизада худди онлайн такси каби заказни олади ва бизга беради хар куни хар хил заказ. Бир мебеллар, холодилник, кийим кечак, гул, иш қилиб хар хил заказлар. Биз турган жойимизда заказни кутиб ўтирамиз, бизга интернетдан ташайди. Биз нима ташишимизни ҳам билмасдан йўлга чиқамиз ва борганимизда кўрамиз кампания ўзи мошинаниям заказниям беради. Договор қилиб 60% га 40% ишлаймиз кампания берган заказини биз албатта олишга мажбурмиз, агар отказ қилиб юборсак бизга 3000 рубл яни 400.000 сўм штраф солади. Баъзида заказга борсак спиртли ичимликлар ҳам бўлади. Ман эшитганди ҳамрни олувчи ҳам сотувчи ҳам олиб бориб бергувчи ҳам гуноҳкор бўлади деб, энди шу ҳолатда ман нима қилишим керак? Тирикчилигим шундан, бундай ичимликлар ҳадеб ҳам чиқавермайдию барибир ора орада 15-20 кунлада бўпқолиши мумкин. Ушбу заказдан бош тортиб пул тўлаганим яхшими ёки?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жаримани тўлаганингиз яхши. Ўзингиз ўқибсиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлашлари ҳам ҳазлакам нарса эмас. Ўша 15-20 кунда бўлиб қолганлардан бирида лаънат ижобат бўлиб қолса дуёингизга ҳам охиратингизга ҳам катта зарари бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:53 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar