Мактаб интернатда рўза тутиш

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен мактаб интернатда ўқийман Яни 1 ҳафтада 6 кун мактабда 1 кун уйда бўламиз. Мактабимизда 1 ҳафтада 1 марта 2дона нон олиб келишдан бошқа ҳар қандай озиқ овқат олиб келиш тақиқланган. Биз мактабда саҳарлик ва ифторлик учун нарса олиб келиб бемалол рўза тутяпмиз лекин директоримиз бизнинг мактабда рўза тутиш учун шароит ёқ деб, рўза тутишимизга қаршилик қиляпти ва сенлар уйингдан узоқдасан, уйингдан 7 қадам узоқда болсанг мусофир боласан, мусофирчиликда рўза тутиш шарт эмас деяпти. Лекин биламизки уйи 90 км дан узоқ болса мусофир болади. Биз директорнинг гапига этибор бермасдан Аллоҳнинг розилиги тутяпмиз ва директор ота-онамизни чақиртириб мажбуран рўзамизи очтиряпти. Бундай ҳолатда биз нима қилишимиз керак рўза тутайликми ёки тутмайликми? Илтимос тўлиқ жавоб ёзишингизни кутиб қоламан
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар билан тортишиб ҳам бахслашиб ҳам кўрсатиб ҳам айтиб ҳам рухсат сўраб ҳам ўтирмасдан индамасдан рўзани тутаверинглар. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 162 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar