Қайнотамнинг талоғи

Ассалому алайкум! Қайнотам жуда кўп ичади, ичганда қайнонамга сен менга ҳаромсан дейди. Бу гапи талоққа ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келган:
«Сен менга ҳаромсан», деганда зиҳорни ёки уч талоқни, ёхуд ёлғонни ният қилган бўлса, ният қилгани бўлади. Агар ҳаром қилишни ният қилган бўлса, ийло бўлади.
Агар ўша гапида талоқни ният қилган ёки ҳеч нарсани ният қилмаган бўлса ҳам, шунингдек, «Ҳар бир ҳалол менга ҳаромдир», деганда ва «Аллоҳнинг ҳалоли менга ҳаромдир» ва «Мусулмонларнинг ҳалоли менга ҳаромдир», деганда бир боин талоқ тушади.

Чунки бу лафзлар киноя билан айтилган талоқ бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar