Номоз ўқиётганда ёнидаги киши хушидан кетса

Ассалому алайкум! Номоз ўқиётган пайт ёнингиздаги номоз ўқиятган одам Худо кўрсатмасин хушидан кетса ёки шунга ўхшаш ҳодиса бўлса, қандай йўл тутиш лозим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ёрдамга муҳтож бўлса намозни бузиш ҳам бузмаслик ҳам жоиз. Ҳазрати Умар шаҳид қилинган намозда имомгарчиликка ўтаётган эдилар. У зотнинг бир неча жойларига уч ёки олти бор ҳанжар урилиб йиқилдилар,  Абдурраҳмон ибн Авф имомгарчиликка ўтиб намозни тугатди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:02 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar