Кассадаги қайтимлар
Ассалому алайкум! Азиз устозлар саволим шундан иборатки ман банк кассасида ишлайман. Бизда деярли хамма тўловларнинг қолдиқ сўм ва тийнлари бор. Ушбу қолдиқларни мижозлар хам тўлиқ бера олмайди. Қоғозда кўрсатилган суммадан кўп олсам мен хам қайтариб бера олмайман ва қолиб кетган қолдиқ пуллар йиғилиб қолади. Мен бу пулларни харом деб ўйлайман. Илтимос маслахат беринглар йиғилиб қолган пулларни нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бирор кичик бўлса ҳам эълонча ёзиб қўйишингиз керак. Яъни қайтим беришга имкон йўқ қолаётган ҳаққларингизга рози бўлинглар. Мабодо кимнидир майда тийин ҳақлари қолиб кетса, биз ҳам уни ўзимизга шахсий олиб қолмаймиз - деган маънода. Агар шу нарса рози бўлишадиган даражада одамларни урфига кириб қолса, сиз жавобгар бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром