Ҳомиладорликда хурмо

Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл араб хурмосини кўп еса туғруқ осон ўтади деб эшитдим. Бу ҳақида ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги фан ҳам туққан аёл учун энг фойдали нарса ҳурмо эканлигини тан олишди. Аллоҳ таоло “Марям” сурасида марҳамат қилади:  وَهُزِّي إِلَيْكِ بِجِذْعِ النَّخْلَةِ تُسَاقِطْ عَلَيْكِ رُطَبًا جَنِيًّا۝ 25. Хурмо танасини ўзингга силкит, сенга янги хурмо туширади», – деб нидо қилди.
Хурмо кўзи ёриган аёллар учун энг яхши таом экани маълум. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:10 | Савол-жавоблар | 211 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar