Қолдирилган намозни адо қилиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишимнинг хўжайини оламдан 33 ёшида ўтиб қолдилар роса яхши инсон эди. Кўп яхшиликлар ва эхсонлар қилганлар аммо намоз ўқимаганлар. Шунинг учун шу ўқимаган намозлари учун аёллари нима намоз ўқишлари керак? Ман эшитганман эри оламдан ўтса ўзини беш махал намозидан ташқари икки ракат каффорат намоз ўқиса у инсон учун шу каффорат намозларига ўтадими? Шунга ойдинлик киритиб беринг? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Нафл намоз ўқиб савобини бағишласа жоиз, лекин бу ҳам қолдирган намозларидан узилди дегани эмас. Ўлган инсонни намозларини фақат фидясини бериш билан адо қилинади. Аёли, ота-онаси, ака-укалари ким бўлса ҳам ўрнига намоз ўқиса марҳумнинг қолдирган намозларини ўрнини босмайди. Бир кунлик рўзанинг фидяси мискиннинг бир кунлик - саҳарлик ва ифторликдаги таоми ҳисобланади. Бу, ҳанафийлар ижтиҳодига кўра, ўртача ҳисобда, ярим соъ (1.632 грамм) буғдойга тўғри келади. Фидя берувчи ҳоҳласа, бунинг қийматини бериши ҳам мумкин. Бир вақт намознинг фидяси ҳам шунча. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:09 | Савол-жавоблар | 148 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar