Келинойимга муомала

Ассалому алайкум! Устоз маслахатингиз жуда зарур қайинука ва акалар акасининг аёлига умуман гапиришга хаққи йўқ деган фатвоингизни ўқибқолдим. Шунга анчадан буён келинойим билан гаплашмай қўйдим. Баъзида гапирсалар юмшоқ жавоб бера олмадим баъзида қўпол гапириб хам юборябман билмай буни онам кўриб ранжимоқдалар аканг хам ешитса хафа бўлади деябтилар. Нимани маслахат берасизлар қандай йўл тутай қандай муомала қилай? Шунга ўхшаш қандай қайтариқ ва ижозалар бор келин билан қайинлар ўртасида ўуни айтиб берсангиз илтимос. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бегона аёл бирор иши тушганида қандай суҳбатлашсангиз шундай суҳбатлашишингиз мумкин. Одатда қўшнини хотини билан узоқ суҳбатлашмайсиз, ёлғиз бирор жойда қолмайсиз. Машинангизга солиб уёқ бу ёққа олиб бормайсиз. Зарурат юзасидан гапирадиганингизни гапирасиз бошқа ишга ўтмайсиз. Қўполлик қилманг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:15 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar