Интернетда валюталарнинг бир бирига нисбатан кўтарилиши ёки пасайишига пул тикиш ҳаромми?
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен яқинда бир дўстимнинг маслаҳати билан интернетда пул топишни ўрганмоқчи бўлдим ва анчагина пул сарф хам қилиб қўйдим. Дўстим менга (iqoption.сом) деган интернет дастурни маслаҳат берди. Унда хохлаган одам пул тикиши мумкин. Масалан долларнинг еврога нисбатан ўсишига ёки тушишига ўзим хоҳлаган вақтга ва хоҳлган пулни тикишим мумкин. Агарда мен белгилаган вақт тугаб мен қилган тахмин тўғри чиқса мен тикилган пулдан 60%дан 90 % гача ютуқ оламан. Агарда мен қилган тахмин нотўғри бўлса мен пулимни йўқотаман. Бу яна рус тилида <<бинарные опционы> дейилади. Интернетда маълумот излаганимда баъзи бир одамлар ҳаром дейишган ва яна баъзи бировлари эса ҳаром эмас дейишмоқда. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ қилаётган ишингиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром