Электрон пул сотиб олиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен электрон дўконлар орқали Хитойдан телефон ва компютер эҳтиёт қисмлари сотиб олмоқчиман. Бунда савдо электрон ҳамёндаги wмз (долларнинг электрон эквиваленти) орқали амалга оширилади. Ҳамёнимга wмз туширтириш учун эса уни ўз қийматидан қимматроқ, яъни 4-5% фоиз устамаси билан сотиб олишим керак, масалан электрон ҳамёнимга 100wмз тушириб бериши учун мен сотувчига 104 ёки 105 доллар нақд пул беришим керак. Ўзим рози бўлган ҳолда шу тариқа электрон пул сотиб олишим рибо бўлиб қолмайдими? Вақтингизни олганим учун узр ва жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 100wмз-ни сотиб олишда 104 долларни эквалиентидаги сўмга баҳоланг ва сўмда сотиб олинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат