Усти очиқ таом ва ичимлик
Ассалому алайкум! Устозлар, усти очиқ холда қолган овқат ёки ичимликни ичса бўладими? Масалан кечки пайт пиёла ёки стаканга шарбат ёки чой қуйилган ва қолиб кетган, шуни эртаси куни ичса, ёки шу тарзда қолган таомни еса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Идишлар оғзини ёпинглар, сув мешини оғзини беркитинглар, чунки йилда бир кеча бор. У кечада вабо ёғилади. Оғзи ёпилмаган идишлар, боғичи боғланмаган мешлар ёнидан ўтганда унга ўша вабодан тушади” деганлар. яна бир ҳадисларида, “Бирингиз (идишлар оғзини беркитишга ҳеч нарса) тополмаса чўпни бўлса ҳам устига кўндаланг қилиб қўйсин ва Аллоҳнинг исмини зикр қилсин” деганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:17 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар