Жаннатдаги аёл

Ассалому алайкум! Абу Хурайра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзидан бир хадис айтган экан: "Жаннатга кирган биринчи гурух одамларини юзлари тўлин ойдек ёруғ бўлади. Хар бир эркакнинг жаннатда 2тадан хотини бўлади дейилган экан. Олимлар бу 2 та хурлар бўлади дебди, яна бир олимлар эса бу дунё аёллари деганэканлар. Аниқ жавоб нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳадисда икки аёли бўлиши зикр қилинган, лекин дунё аёллариданми ёки ҳуру ийнларданми уни тайин қилинмаган. Бошқа ҳадисларга асосланиб уламолар турлича фикрларни айтганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَوَّلُ زُمْرَةٍ تَلِجُ الْجَنَّةَ صُورَتُهُمْ عَلَى صُورَةِ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ، لَا يَبْصُقُونَ فِيهَا وَلَا يَمْتَخِطُونَ وَلَا يَتَغَوَّطُونَ، آنِيَتُهُمْ فِيهَا الذَّهَبُ، أَمْشَاطُهُمْ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَمَجَامِرُهُمُ الْأَلُوَّةُ، وَرَشْحُهُمُ الْمِسْكُ، وَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمْ زَوْجَتَانِ، يُرَى مُخُّ سُوقِهِمَا مِنْ وَرَاءِ اللَّحْمِ، مِنَ الْحُسْنِ، لَا اخْتِلَافَ بَيْنَهُمْ وَلَا تَبَاغُضَ، قُلُوبُهُمْ قَلْبٌ وَاحِدٌ، يُسَبِّحُونَ اللهَ بُكْرَةً وَعَشِيًّا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатга кирадиган биринчи жамоанинг кўриниши ой тўлган кечадаги тўлин ойдек бўлади. Улар у ерда тупуришмайди ҳам, бурун ҳам қоқишмайди, қазои ҳожат ҳам қилишмайди. У ерда уларнинг идишлари тилла, тароқлари тиллаю кумушдан, тутатқиси алувва,* терлари эса мушк бўлади. Ҳар бирларининг иккитадан жуфти ҳалоли бўлиб, гўзалликларидан гўшт тагидан болдирларининг илиги кўриниб туради.* (Аҳли жаннатнинг) ўрталарида ихтилоф ҳам, бир бирини ёмон кўриш ҳам йўқ. Қалблари бир қалбдек. Эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишади».
* Алувва – хушбўйлик. «Улувва» ҳам дейилади.
* Бу ерда жаннат ҳурларининг гўзаллиги, хусусан, баданининг нақадар мусаффолиги васф қилинмоқда. Имом Термизий келтирган ривоятда «Болдирининг оқлиги етмиш қават кийим остидан ҳам кўринади...» деб ҳам тасвирланган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:17 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar