Оёқ панжасининг устки қисми авратми?

Ассалому алайкум! Аёл киши оёқ панжасининг устки қисми аврат ҳисобланадими? Имкон бўлса, мазҳаблардаги қавлларни ҳам айтсангизлар. Ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Саҳиҳ қавлда ҳанафий мазҳабида туфуқдан пасти аврат эмас. Бошқа мазҳаб соҳиблари қуйидаги ҳадисга биноан қадамнинг юза қисми аврат дейишади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан қилинган бир қавлда ҳам аврат дейилган. عن أم سلمة رضي الله تعالى عنها أنها سألت النبي صلى الله عليه وسلم أتصلي المرأة في درع وخمار ليس عليها إزار فقال " إذا كان الدرع سابغاً يغطي ظهور قدميها" روى أبو داود Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  
У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аёл киши изорсиз, рўмол ва камзулда намоз ўқиса бўладими” деб сўради. У зот “Диръ(кўйлаги) қадамини юзини ёпиб турадиган даражада узун бўлса бўлади” дедилар.
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:17 | Савол-жавоблар | 160 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar