Эр-аёл бир-биридан неча ой мобайнида йироқда бўлиши мумкин

Ассалому алайкум, Устоз ко‘п савол бераётганим учун узур, сизнинг бундай хайирли ишларингизга Аллоҳ таоло улкан раҳмат ва савоблар билан жавоб қайтарсин.Саволим қуйидагича:Ҳозирги кунларда ко‘пчилик юртдошларимиз пул топиш мақсадида Россия ва чэт элларга кетишмоқда, бола-чақалари бо‘лагани учун, у юртларда тог‘ри турар жойлари бо‘лмагани учун ва бошқа сабабларга ко‘ра о‘з айёлларини о‘злари билан олиб кетиш имконлари ё‘қ, шунинг учун ко‘пинча шаҳвоний нафсларини қондириш учун зино қилишмоқда ва уларнинг орқаларида қолган ёш келин-жувонларнинг ҳам зино қилишлари ко‘пайиб бормоқда. Шундай гуноҳи кабирани олдини олиш учун эр ва аёл узог‘и билан бир-биридан неча ой мобайнида йироқда бо‘лиши мумкин?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик вақтларида кечаси бировга билдирмасдан айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юриб, бир ҳовлида аёл кишининг ҳижрон ҳақида байт айтганини эшитиб қолибдилар. Суриштирсалар, у а±лнинг эри Ислом лашкарлари билан жиҳодга кетган экан. Сўнгра ҳазрати Умар одам юбориб, қизлари Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қилади?» деб сўрабдилар. У киши: «Тўрт ой», деб жавоб берибдилар. Буни билгандан кейин Ҳазрати Умар ҳеч кимни аскарликда тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берганлар.

29 Апрел 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar