Бировнинг мероси

Ассалому алайкум! Менга бир масалада ёрдам беринглар. Бир рус миллатли 80га чиқиб қолган танишим менга бир таклиф билан мурожат қилди. Унга қараб турувчи одами йўқлиги хақида айтиб шикоят қилди ва менга қараб туришим ёрдам беришим эвазига ундан кейин қоладиган мол мулка эгалик қилишни таклиф қилди. Унинг икки нафар фарзанди бор экан. Катта қизи эри билан чет элда яшаркан кичик қизи 16 ёшда экан. Иккиси хам у билан яшамас экан. Қариндошлари хам хабар олмас экан. Унга хам рахмим келяпти хам фарзандлари хақига хиёнат бўлмасмикан деб ўйлаб қолдим. Унга нима деб жавоб берсам экан? Жавобингизни кутиб қоламан. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бунинг учун унинг қизларини ҳолатини ҳам уйдаги ҳаққларини ҳам билиш керак. Агар у киши тириклик чоғида ўзига тегишли мулкни сизга ҳадя қилса, жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:20 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar