Қарзимдан қутилган бўламанми?

Ассалому алайкум! Мен Бир дўстимдан қарз олган эдим орадан кўп вақт ўтди. Кейин эшитсам бу дўстим  қамалиб кетибди. Эшитиб хайрон қолдим кейин қарзимни олиб бориб дўстимни отасига узр сўраган холда қайтардим. Яъни отасини қўлига  бердим. Энди мен қарздор эмасманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарздор эмассиз. Аммо имкони бўлса қамоқдаги дўстингизга ҳам билдириб қўйинг. Бошқа гувоҳларни ҳам қилиб қўйинг. Чунки ҳозирги кунда ҳақни олганни ўзи ҳам инкор қиладиган ҳолатлар ҳам бўлмоқда. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:22 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar