Ҳомиладорлик вақтидаги намоз

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ҳомиладорликнинг бошланиш босқичида рўй берадиган таксикоз бўйича савол бермоқчи эдим. Алҳамдулиллаҳ иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Биринчимда ундай бўлмаган, лекин ҳозир таксикоз, яъни кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳолсизлик безовта қиляпти. Шу сабаб, ўтириб намоз ўқишга мажбур бўляпман, саждада бошим ерга тегади, агар жуда кучли бўлса қазо қилгандан кўра, деб қаршимга курси қўйиб, унга бош теккизиб сажда қиламан. Туриб ўқишнинг иложи бўлмаяпти, шунингдек қазо қилишни хам истамайман. Иншааллоҳ яхши бўлиб кетсам, илгаригидек ўқийман. Унгача намозларим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло қодир бўлганингизча ўқишга буюрган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:31 | Савол-жавоблар | 174 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar