Ижара тўлови ҳақида

Ассалому алайкум! Мени саволим хужжатларни ижарага берилиши хақида. Республикамизда бахоловчи «Оценочный» ташкилотлар ўз фаолиятини юритиши учун камида 4 та бахолаш сертификатига эга ходими бўлиши керак, акс холда уларга лиценция берилмайди. Шунинг учун ташкилотларнинг аксари 1 ёки 2 та сертификатни «ижарага» олиб (ўша ходим уларда ишламаса хам) сертификатдан фойдаланаётганлари учун ижара тўлови тўланади. Динимизда шу ижара тўлови ҳалол ҳисобланадими? Агар сертификат имтихондан хаққоний ўтмай, лекин пора берилмаган холда таниш билиш қилиб олинган бўлса, ундан фойдаланиш жоизми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин,
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳужжат эгаси бевосита иштирок этиб, ишласа жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:31 | Савол-жавоблар | 132 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar